Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп билан учрашувдаги отишмада 31 ёшли ўқитувчи гумонланмоқда

Трамп билан учрашувдаги отишмада 31 ёшли ўқитувчи гумонланмоқда

Доналд Трампнинг матбуот билан учрашувида ўқ узган шахс калифорниялик 31 ёшли ўқитувчи Коул Аллен экани маълум бўлди. Бу ҳақда CNN ва New York Post ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар берди.

LinkedIn профилига кўра, Аллен репетиторлик билан шуғулланувчи "C2 Education" компаниясида ишлаган. 2024 йил декабр ойида ташкилот уни ҳатто ойнинг энг яхши ўқитувчиси деб эътироф этган.

Федерал прокурор Жанин Пирронинг маълум қилишича, ҳужумчи душанба куни суд олдида жавоб беради. Унга нисбатан зўравонлик жиноятини содир этишда ўқотар қуролдан фойдаланиш ва зобитга ҳужум қилиш айбловлари қўйилган.

Ўқитувчи матбуот кечки овқати бўлиб ўтаётган "Washington Hilton" меҳмонхонасининг банкет зали киришида ўт очган. Ҳужум оқибатида Махфий хизматнинг бир ходими жабрланган — ўқ унинг зирҳли нимчасига теккан. Ҳужумчининг мақсади ҳозирча аниқланмаган, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!