Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Роналду жамоасига яна бир мегаюлдуз келади

Роналду жамоасига яна бир мегаюлдуз келади

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этади. Бу ҳақда бир мунча вақт олдин расман эълон қилинган эди.

Сўнгги йилларда матбуот Салоҳнинг Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиши ҳақида кўп бора ёзди. Эндиликда Муҳаммад бир неча йилдан буён Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган «Ан-Наср» клубига ўтиши мумкин.

Машҳур Goal порталининг Okaz нашрига таяниб хабар беришича, «Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш клубнинг ёзда Салоҳни сотиб олишга бўлган уринишига «яшил чироқ» ёққан. Мутахассис мисрлик футболчини ўз тактик чизмаларига киритишни истамоқда.

Маълумот учун, шу йилнинг июнь ойида Муҳаммад Салоҳ ўзининг 34 ёшини қарши олади.

Роналду жамоасига яна бир мегаюлдуз келади

Киритилди: 19:17 26.04.2026. Ўқилди: 12309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар