Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Давлат департаменти хорижий давлатларга кўрсатиладиган ёрдамни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди

АҚШ Давлат департаменти хорижий давлатларга кўрсатиладиган ёрдамни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди

АҚШ Давлат департаменти хорижий давлатларга кўрсатиладиган ёрдамни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

"АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бошқа давлатларга ёрдам кўрсатиш бўйича кўплаб дастурларни 90 кунга тўхтатишни буюрди. Бу кўрсатма Доналд Трамп президентлик лавозимига киришганидан сўнг дарҳол имзолаган фармонга мувофиқ қабул қилинди", дея хабар қилади Reuters.

Politico нашрига кўра, бу қарор Украина, Иордания ва Тайванга бериладиган ҳарбий ёрдамга таъсир қилиши мумкин. Бироқ, фармонда Исроил ва Мисрга ҳарбий молиялаштиришни давом эттириш учун истиснолар қилинган, бошқа мамлакатлар эса тилга олинмаган.

Қўшма Штатлар Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходими Reuters нашрига аноним тарзда берган маълумотга кўра, Украинадаги лойиҳалар учун масъул бўлган амалдорлар ишни тўхтатишлари кераклиги айтилган. "Музлатилган лойиҳалар орасида мактабларни қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш хизматлари, жумладан, оналарга шошилинч ёрдам кўрсатиш ва болаларни эмлаш дастурлари бор", — деди ходим.

Трамп ташқи ёрдам самарадорлиги ва унинг АҚШ ташқи сиёсатига мослигини қайта кўриб чиқиш учун 90 кунлик танаффус қилишга қарор қилган.

Америка ёрдамининг тўхтатилишининг аниқ кўлами ҳозирча номаълум, бироқ USAID ходимлари Reuters билан суҳбатда бу қарорни "ҳалокатли" деб баҳолашган.

Киритилди: 10:05 25.01.2025. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!