Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ бизга қарши урушда шармандали мағлубиятга учради

АҚШ бизга қарши урушда шармандали мағлубиятга учради

АҚШ бизга қарши урушда шармандали мағлубиятга учради — Эрон олий раҳбари.

Мужтабо Хоминаий 30 апрел куни ёзма мурожаат йўллади. У ўз мурожаатида Қўшма Штатлар Эрон билан урушда мағлуб бўлганини таъкидлади. Шу билан бирга, Эрон олий раҳнамоси президент Доналд Трампнинг узоқ муддатли блокада ҳақидаги огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирди.

"Бугун зўравонларнинг минтақадаги йирик ҳарбий тажовузи бошланганига икки ой тўлди. АҚШ шармандали мағлубиятга учради. Энди Араб кўрфази ва Ҳўрмуз бўғози учун янги саҳифа очилмоқда. Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги ўз базалари хавфсизлигини таъминлай олмайди. Улар ўз иттифоқчиларига ёрдам беришга ҳам қодир эмас", дейилади Мужтабо Хоминаийнинг мурожаатида.

Бундан ташқари, Эрон олий раҳнамоси, Ҳўрмуз кўрфазининг келажагини Қўшма Штатларсиз тасаввур қилишини айтди.

"Минглаб километр узоқликдан келиб минтақадаги ишларга аралашаётганларнинг бу ерда ўрни йўқ. Уларнинг жойи фақат денгиз тубидадир", — дея таъкидлади у.

Киритилди: Бугун 08:01. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!