Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ автоном жанговар тизимлар қўмондонлигини ташкил қилмоқчи

АҚШ автоном жанговар тизимлар қўмондонлигини ташкил қилмоқчи

АҚШ Қуролли Кучларида 2027 йил 1 октябрга қадар автоном жанговар тизимларни қўллаш учун масъул бўлган қўмондонлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Пентагоннинг 21 октябрда эълон қилинган янги қўмондонлик «Agincourt» лойиҳаси доирасида шакллантирилади.

«Agincourt лойиҳаси олдида иккита вазифа турибди. Биринчидан, 2027 йил 1 октябргача Автоном жанговар ҳаракатлар қўмондонлигини (AUTOWARCOM) ташкил этиш. Иккинчидан, Учувчисиз тизимлар портфели бошқармаси (DRPM-UxS) фаолиятини давом эттириш ва шу билан бирга, автоном тизимлар ҳамда робототехника ишлаб чиқувчиларини тўғридан-тўғри фронт чизиғидаги жанговар бўлинмалар билан боғлайдиган янги харидлар моделини жорий этиш», — дейилади хабарда.

Янги қўмондонликка тўрт юлдузли генерал раҳбарлик қилади.

Пентагон ушбу лойиҳадан мақсад алоҳида битта дрон яратиш эмас, балки ўзгарувчан шароитларга мослаша оладиган ва кенгайтириладиган яхлит тизимни шакллантириш эканлигини таъкидлади.

Истиқболли ишланмаларни танлашда амалий синовлар натижалари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Мусобақалар, ҳарбий машғулотлар ва жанговар қўлланилиш натижалари қайси тизимлар кейинчалик ривожлантирилиши ва катта миқёсда жорий этилишини, қайсиларидан эса воз кечилишини белгилаб беради.

Киритилди: Бугун 08:35. Ўқилди: 212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!