Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АПЛ "Манчестер Сити"га нисбатан жиддий жазо тайёрламоқда

АПЛ "Манчестер Сити"га нисбатан жиддий жазо тайёрламоқда

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби молиявий регламент талабларини бузиш билан боғлиқ иш юзасидан оғир санкцияларга дуч келиши мумкин.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, Англия Премьер-лигаси мустақил комиссия қароридан кейин клубга нисбатан белгиланадиган жазони апелляция жараёни якунланишини кутмасдан эълон қилишни режалаштирмоқда. Сабаби, шикоят бўйича якуний қарор январь ойи охиригача қабул қилиниши кутилмаяпти.

Манбанинг таъкидлашича, "шаҳарликлар" учун энг эҳтимолий санкциялар катта миқдорда очколарни олиб ташлаш ва йирик молиявий жарима ҳисобланади.

Бундай жазо жамоанинг Премьер-лигадаги ўрнига жиддий таъсир кўрсатиб, уни Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи билан юзлаштириши мумкин. Очколарнинг кўп миқдорда камайтирилиши клубнинг қуйи дивизионда бир неча мавсум қолиб кетишига ҳам сабаб бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Шу билан бирга, "Манчестер Сити"ни тўғридан-тўғри Англиянинг тўртинчи дивизиони — Лига 2 га тушириш чораси кўрилмаслиги айтилмоқда.

Ҳозирча жазонинг аниқ кўлами ва уни қўллаш муддати расман маълум қилинмаган.

Киритилди: 23:34 19.10.2026. Ўқилди: 179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!