Англия Премьер-лигаси 2026/27 мавсуми 3-туридан ўрин олган "Арсенал" — "Челси" учрашуви якунланди. Лондондаги "Эмирейтс" стадионида ўтган баҳсда "канонирлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувни бош ҳакам Крис Кавана бошқарди.
2-дақиқада Морган Рожерс ҳисобни очиб, "Челси"ни олдинга олиб чиқди.
12-дақиқада Риккардо Калафьори ҳисобни тенглаштирган эди, аммо VAR текширувидан сўнг гол бекор қилинди.
25-дақиқада Кай Ҳавертц гол уриб, таблодаги мувозанатни тиклади.
50-дақиқада Мартин Эдегор "Арсенал"нинг иккинчи голини урди ва жамоасига ғалаба келтирди.
Ушбу натижадан кейин "Арсенал" 9 очко билан АПЛ турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. "Челси" эса 6 очко билан 4-поғонада бормоқда.
Навбатдаги турда "Арсенал" 12 сентябрь куни "Сандерленд"га қарши ўйнайди. "Челси" эса шу куни "Халл Сити" билан баҳс олиб боради.