Бу ҳақда Ахios хабар бермоқда.
Соҳа вакиллари бундай ҳалокатли ҳодиса келгуси 6-12 ой ичидаёқ юз бериши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Энг эҳтимолий сценарий молия хизматлари, интернет, ҳатто электр ва сув таъминоти тизимлари ишини издан чиқарадиган киберҳужум шаклида бўлиши мумкин.
"Бу назоратдан чиққан сунъий интеллект агентлари ёки ёвуз ниятли шахслар айби билан содир бўлишидан қатъи назар, технология ва унинг яратувчиларига бўлган ишончга путур етади", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бундай ҳолатда асосий эътиборни АҚШ Конгресси билан ишлашга қаратиш режалаштирилмоқда. 3 ноябр кунги оралиқ сайловлардан сўнг АҚШ Конгрессида демократлар ўз мавқейини мустаҳкамлаши кутилмоқда, улар эса СИни қатъийроқ тартибга солишни, ҳаттоки суперинтеллект яратишни тақиқлашгача бўлган чораларни ёқлаб чиқиши мумкин.