Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 13-18 апрел кунлари Хитой, Жанубий Корея ва Японияга ташриф буюради.
Биринчидан, вазир Хитойга боради (13 апрелдан 15 апрелгача). Германия-Хитой муносабатлари мавзуси билан бир қаторда Тайван бўғозидаги вазият, Украинадаги можаро, Хитойда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва глобал исиш муаммоси диққат марказида бўлади.
Жанубий Кореяда Бурбок қуролсизлантирилган зонага ташриф буюради (15-16 апрел), Японияда (16-18 апрел) эса G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади.