Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Англия Премьер-лигасида мавсумининг энг яхши футболчиси номи маълум қилинди

Англия Премьер-лигасида мавсумининг энг яхши футболчиси номи маълум қилинди

“Ливерпул”нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ расман АПЛнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.

Салоҳ 32 ёшида мавсумдаги 37 та ўйинда 28 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Агар бошқа турнирларни қўшиб ҳисобласак, у 33 та гол ва 23 та голли узатмага эга.

Мавсум якунига кўра, "Ливерпуль" муддатидан олдин Англия чемпионига айланди.

Муҳаммад "Ливерпул"да роппа-роса саккиз йилдан бери ўйнаб келмоқда, у клубга 2017 йилнинг июл ойида келиб қўшилган эди.

Киритилди: 19:25 24.05.2025. Ўқилди: 548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!