Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди

Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди

💉Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Марҳамат тумани марказидаги савдо мажмуасида 1991 й.т. фуқаро шартли харидорга 900 дона “Keto coffee mix” маҳсулотини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу маҳсулот Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси”да жойлашган дўкондан харид қилинганлиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди.

Натижада Андижон шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқарога тегишли дўкондан жами 480 дона “Keto coffee mix” маҳсулоти олинди.

Таъкидлаш лозимки, ашёвий далил сифатида мусодара қилинган жами 11 кг “Keto coffee mix” маҳсулоти таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, республикамиз ҳудудида унинг муомаласи таъқиқланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:42. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!