1 июль Андижон вилояти, Хўжаобод туманида ИИБ профилактика инспектори ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида номаълум шахс томонидан пичоқ билан тан жароҳати олган.
Олинган оғир жароҳатлар натижасида тиббий муассасага олиб борилган ходим шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.
Ҳозирда воқеа жойидан қочиб кетган гумонланувчини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.