Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Андижонда алиментни тўламаган 100 дан ортиқ фуқаролар судга чақирилди

Андижонда алиментни тўламаган 100 дан ортиқ фуқаролар судга чақирилди

Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида 37 мингдан зиёд алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Йил бошидан шу кунга қадар алимент олувчи фуқароларга 85 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилиши таъминланди.

Алимент тўловини ўз вақтида тўламасдан, фарзандлари моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётган фуқароларга нисбатан эса жавобгарлик чоралари кўриб борилмоқда.

Хусусан, бугун вилоятимизнинг барча ҳудудларида сайёр судлар ташкил этилиб, алиментдан қарздор шахсларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. Жумладан, Қўрғонтепа туманида 13 нафар, Андижон туманида 11 нафар, Асака туманида 10 нафар алимент тўловларидан қарздорлиги бўлган шахсларга 15 сутка маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.

Таҳлилларга кўра, 13.06.2024 йилда ўтказилган суд мажлислари давомида вилоят бўйлаб жами 100 нафар фуқарога маъмурий жавобгарлик чораси кўрилган ва 3 нафар фуқарога жиноий иш қўзғатилган. Йил бошидан эса ушбу кўрсаткич 666 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 тага ошганлиги маълум бўлди.

Киритилди: 21:55 19.06.2025. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!