Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Андижонда 206 та янги инвестиция лойиҳаси ишга туширилди ва қурилиши бошланди

Андижонда 206 та янги инвестиция лойиҳаси ишга туширилди ва қурилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи доирасида янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ва уларнинг қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди.

«Сўнгги йилларда ҳудудда тадбиркорлик ва инвестициялар учун яратилаётган қулай шароитлар саноат тармоқларини ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Маросимда умумий қиймати 9 миллиард 400 миллион доллар бўлган 206 та лойиҳа қамраб олинди. Шундан 2 миллиард 50 миллион долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилди, 7 миллиард 350 миллион долларлик 108 та лойиҳанинг қурилиши бошланди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Ушбу лойиҳалар энергетика, қурилиш, тўқимачилик, машинасозлик, таълим, туризм, логистика, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш каби муҳим соҳаларни қамраб олган. Улар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманида амалга оширилади.

Хусусан, пахта-тўқимачилик кластери, электр энергиясини сақлаш ва тақсимлаш тизими, мебелсозлик ва чарм-пойабзал саноат зоналари, электр автобуслар, қуёш панеллари ва микрогидроэнергетика ускуналари ишлаб чиқариш, шунингдек, замонавий таълим ва тиббиёт марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Янги лойиҳалар доирасида замонавий турар жой мажмуалари, халқаро логистика ва туризм марказлари, гидроэлектр станцияси, чиқиндиларни қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш корхонаси, транспорт воситалари ва юк вагонлари ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш кўзда тутилган.

Лойиҳалар Хитой, Туркия, Жанубий Корея, АҚШ, Россия, Беларус, Германия, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Тожикистон компаниялари ҳамда маҳаллий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

photo_2026-09-23_13-42-31 (2)

Уларнинг рўёбга чиқарилиши натижасида 45 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади, йилига 60,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 533 миллион долларлик экспорт имконияти шаклланади.

photo_2026-09-23_13-42-32 (2)

photo_2026-09-23_13-42-32 (3)

Маросимда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан масъуллар, хорижлик ҳамкорлар ва ташаббускорлар видеоалоқа орқали иштирок этди. Улар лойиҳаларнинг аҳамияти, амалга ошириш жараёни ва ишга тушириш муддатлари ҳақида ахборот берди.

Давлат раҳбари мазкур ташаббусларни амалга оширишда иштирок этаётган хорижлик ҳамкорлар ва маҳаллий тадбиркорларга миннатдорлик билдирди.

photo_2026-09-23_13-42-32 (4)

photo_2026-09-23_13-42-32 (5)

photo_2026-09-23_13-42-32 (6)

photo_2026-09-23_13-42-32 (7)

photo_2026-09-23_13-42-32

Президент рамзий тугмани босиб, 98 та янги лойиҳани ишга туширди ва 108 та объект қурилишига старт берди. Шундан сўнг инвесторлар ва ҳудуд фаоллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Киритилди: 15:03 23.09.2026. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!