Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Taftish.uz таҳририяти ва ДХХ ходимларига ҳукм ўқилди!

Taftish.uz таҳририяти ва ДХХ ходимларига ҳукм ўқилди!

Бу ҳақида “Эзгулик” жамияти раиси Ташанов маълум қилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва ДХХ зобитларига нисбатан 4,1 йилдан 10,6 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди. Таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10,6 йилга, журналист Маржона Эшқувватова 4,1 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Шунингдек, таҳририятнинг яна икки нафар вакили ҳамда собиқ ДХХ ходимлари 10 йилдан ортиқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. Улар туҳмат, ҳақорат, фирибгарлик, товламачилик сингари айбловлар билан ацбланган. Ёпиқ суд мажлиси ҳукмига кўра, судланувчилар жазо муддатларини умумий тартибдаги колонияларда ўтайди.

Киритилди: 22:35 24.09.2026. Ўқилди: 609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!