Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Зеленский россиялик пропагандачига Москвага ракетада боришини айтди

Зеленский россиялик пропагандачига Москвага ракетада боришини айтди

Россиялик пропагандачи, ВГТРК мухбири Валентин Богданов Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси доирасида Украина президенти Володимир Зеленскийдан қачон Москвага ташриф буюриши ҳақида сўради.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, россиялик пропагандачи Зеленский кўчада бошқа журналистлар билан инглиз тилида гаплашиб кетаётганида унинг ортидан етиб борган. Богданов Зеленскийга рус тилида бир неча марта “Владимир Александрович, Москвага қачон?”, деб бақирган.

Украина президенти аввалига унинг саволини эътиборсиз қолдирган, аммо якунда қисқача қилиб “Ракетада”, деган ва қўшимчасига сўкиниб ҳам қўйган.

Кремлдагилар Россия ва Украина президентлари ўртасидаги учрашувни фақат Москвада ўтказиш мумкинлигини айтиб келишади.

Киритилди: 20:35 24.09.2026. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!