Андижон вилояти Пахтаобод туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Билдирилишича, Тошкент вақти билан соат 19:00 да Андижон вилоятида зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,05 градус шимолий кенглик; 72,35 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3.8. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Пахтаобод туманида 2 балл, 13 км;
Избоскан туманида 2 балл, 17 км;
Учқўрғон туманида 2 балл, 20 км.