Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украинада портлаш юз берди

Украинада портлаш юз берди

Черкасси вилоятида портлашлар юз берди. Бу ҳақда Украинанинг "Public" телеканали хабар бермоқда.

"Черкасси вилоятининг Уман туманида портлаш товушлари эшитилди”, — дейилади хабарда.

Украина Рақамли трансформация вазирлигининг онлайн харитасига кўра, Тошкент вақти билан соат 02:19 да Уман туманида ҳаво ҳужуми сиреналари янгради. Улар Харьков, Чернигов, Суми, Кировоград, Днепропетровск ва Польтава вилоятларида ҳам эшитилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Харьковдаги портлашлар ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 08:07 30.03.2025. Ўқилди: 5135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!