Мянма ҳукумати 28 март куни содир бўлган вайронкор зилзилалар оқибатида 1644 киши ҳалок бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда BBC.
Қайд этилишича, 3408 киши турли даражада жароҳат олган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганлиги сабабли қурбонлар ва жабрланганлар сони янада ортиши кутилмоқда.
Мянманинг иккинчи йирик шаҳри Мандалайдаги қутқарув хизмати ходими BBC'га талофат жуда катта эканлигини билдирди. Маълумотларга кўра, такрорий зилзилаларга қарамай, қутқарув ишлари давом этган.