Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Зеленскийни қийин вазиятда қолдирди: "Келишув миллий манфаатларга хиёнат бўлиши мумкин"

Трамп Зеленскийни қийин вазиятда қолдирди: "Келишув миллий манфаатларга хиёнат бўлиши мумкин"

Қўшма Штатлар Владимир Зеленскийни бурчакка тургазиб, уни АҚШ етакчиси Дональд Трамп таклиф қилган фойдали қазилмалар келишуви бўйича ҳалокатли даражада қийин танлов қилишга мажбур қилди. Бу ҳақда Le Monde нашри ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда ер қаъри бўйича битим имзолаш Украина "манфаатларига хиёнат" бўлади.

"Бурчакка турган Украина етакчиси қатъият кўрсатишга уринмоқда, бироқ танлов ҳалокатли: келишув миллий манфаатларга хиёнат бўлиши мумкин, рад этиш эса Дональд Трампнинг ғазабини қўзғатиши мумкин", — деди мақола муаллифи.

Унинг қўшимча қилишича, агар Зеленский келишув шартларини қабул қилса, Украинада норозилик тўлқини муқаррар.

Киритилди: 08:11 30.03.2025. Ўқилди: 1778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!