Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия Украинага навбатдаги кенг кўламли ҳужумга тайёрланмоқда — Associated Press

Россия Украинага навбатдаги кенг кўламли ҳужумга тайёрланмоқда — Associated Press

Агентлик бу ҳақда Украина ҳукумати ва ҳарбий таҳлилчиларига таяниб ҳабар берди.

"Москва Киевга босимни максимал даражада кучайтириш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда Кремлнинг позициясини мустаҳкамлаш учун яқин ҳафталарда янги ҳужум бошлашга тайёрланмоқда", деб ёзади нашр.

АP манбалари маълумотларига кўра, Кремл баҳорда 1000 километр узунликдаги фронт чизиғи бўйлаб кўп мақсадли ҳужумни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Украина ҳарбий қўмондонларининг таъкидлашича, Россия яқинда кутилаётган кенг кўламли юриш олдидан тактик позисияларини яхшилаш учун ҳужумларни кучайтирган.

"Улар фронтда олти ойдан тўққиз ойгача, деярли бутун 2025 йил давомида давом этиши керак бўлган ҳужум ҳаракатларини тайёрламоқда", – дейди украиналик ҳарбий таҳлилчи Алексей Гетман.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский разведка маълумотларига таяниб, Россия мамлакат шимоли-шарқида – Суми, Харков ва Запороже вилоятларида янги ҳужумларга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълум қилган эди.

Киритилди: 19:35 29.03.2025. Ўқилди: 1430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!