Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Расман! Ўзбекистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди

A A A
Расман! Ўзбекистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарори имзоланди.

Унга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.

Киритилди: 17:12 26.03.2025. Ўқилди: 22403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!