Хонанда Феруза Каримова шоира Маҳлиё Аҳророванинг “Дод дегим келяпти дастингдан” шеърини рухсатсиз қўшиқ қилиб айтган. Шоира уни судга бериб, ютиб чиқди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк департаменти маълум қилди.
Суд мажлисида аниқланишича, ижрочи Каримова "Дастингдан" номли қўшиғини ижро этишда шоира Маҳлиё Аҳророванинг "Дод дегим келяпти дастингдан" номли шеърига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини бузган.
Суднинг тегишли қарорига мувофиқ, шоира Маҳлиё Аҳророва фойдасига ижрочи Феруза Каримовадан БҲМнинг 100 баробари, яъни 37,5 миллион сўм миқдорида товон пули ва 5 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.