Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Андижон ва Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Андижон ва Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида Избоскан туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, текширилди.

Натижада Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам судланган шахс бошқарувида бўлган ушбу автомашина салонида 1400 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Давлат хавфсизлик хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1976 й.т. маҳаллий фуқаронинг сумкасидан 1092 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 200 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Бошқа ҳолатда эса “Марғилон – Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган “ВАЗ 21017” русумли автотранспорт воситаси Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилди.

Натижада Қўқон шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс бошқарувидаги автомашина салонида 99 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳар учала ҳолат бўйича ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:05 01.10.2026. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!