Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ж. давлат рўйхатидан ўтмасдан “Ёрбоши” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконидан умумий баҳоси 44,7 млн сўмлик жами 3 249 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.