Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузага кўра 2024 йилда 7 354 та коррупцион жиноят содир этилган (2023 йилда 6 535та). Шунингдек, 4 649 та жиноят иши бўйича 7 354 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 20 фоизи озодликдан маҳрум қилинган.
Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида эса давлат манфаатларига 2,8 трлн сўмдан зиёд зарар етказилган (2023 йилда 1,4 трлн сўм).
Ўтган йилда ҳам етказилган зарарнинг юқори улуши яна Андижон вилоятида қайд этилган — 680 млрд сўм зарар етказилган. Эътиборлиси, 2023 йилда ҳам 243 млрд сўм етказилган зарар билан етакчилик Андижон вилоятида эди. Бундан кўриниб турибдики, вилоят коррупцион етакчиликни ҳеч кимга бермаган, коррупцион жиноятлар зарарини 2,8 карра ошира олган ҳам.
Коррупцион жиноятлар сони бўйича ҳам Андижон вилояти етакчи бўлган (882 та). Ундан кейинги ўринларни Наманган (877), Тошкент вилояти (697), Қашқадарё (695) ва Самарқанд (643) эгаллаган.