2026 йилдаги Vuelta велопойгасига исроиллик спортчилар қўшилса, Канар ороллари мусобақага мезбонлик қилмаслигини билдирди.
Бу ҳақда бир қатор ОАВ минтақа ҳукумати раҳбари Антонио Моралесга таяниб хабар бермоқда.
“Биз Исроил геноцидини ва унинг имижини оқламаймиз”, деди Гран-Канария раҳбари Антонио Моралес.
Аввалроқ Испания, Нидерландия ва бошқа бир нечта давлатлар, агар Исроил қатнашса, “Евровидение-2026”да иштирок этмаслигини билдирган эди.