АҚШнинг собиқ президенти Байден молиявий жиҳатдан қийналмоқда ва оддий ҳаёт кечирмоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
82 ёшли Байден ўзидан демократ ўтмишдошларига қараганда анча камтарона ҳаёт кечирмоқда – унинг ёши катталиги, Демократик партиядаги машҳур эмаслиги ва Трампнинг эҳтимолий таъсиридан хавотирлари туфайли унинг жамоат ёки корпоратив фаолият учун имкониятлари чекланган, деб ёзади газета.
Собиқ президент Байден президентликдан кейин ўзи кутганидан кўра камроқ даромад олишга мажбур бўлмоқда.
Ишончли манбаларнинг маълум қилишича, унинг маърузалари учун тўловлар 300-500 минг доллар атрофида. Буюртмачилар кам, ҳатто баъзи ташкилотлар бу суммани янада пасайтиришга уринишган.
Айни дамда тахминан Байденга 10 миллион долларлик китоб шартномаси сезиларли молиявий ёрдам бериши тахмин қилинмоқда. Байден, шунингдек, федерал хизматдан йилига 416 минг долларгача пенсия олади, шундан тахминан 250 минг доллари - собиқ президент сифатида ва 166 минг долларгача - Конгрессдаги ва вице-президент лавозимидаги йиллар учун.