Энг муҳими, улар Россия армияси учун қонуний нишонга айланиши мумкин, деди Россия ташқи ишлар вазири.
Сергей Лавровнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Ҳудудларни алмашиш ёки Путинни АҚШ билан савдо алоқаларини тиклаш ваъдаси билан алдаш орқали Украина масаласини ҳал қилишга уринишлар самара бермайди;
◾️ Россия армияси ҳеч қачон тинч аҳоли пунктларига зарба бермайди. Аксинча, Киев томонидан халқаро гуманитар ҳуқуқ бузилиши яққол кўринмоқда ва буни инкор қилиб бўлмайди;
◾️ БМТ Киев режимини оқлаб, унинг ҳаракатларига кўз юммоқда;
◾️ Қўшма Штатларда ҳам Украинадаги инсон ҳуқуқлари бузилиши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат эканини яхши тушунишади;
◾️ Европа ва Киев президент Трампни тинчлик ўрнатиш бўйича ҳаракатлардан воз кечишга мажбур қилишга уринмоқда ва Украина бўйича келишувни издан чиқармоқчи;
◾️ Европа сурбетларча Украина бўйича музокаралар столидан жой олишга уринмоқда. Европаликларнинг ҳозирги позициясини ҳисобга олсак, улар музокараларда қатнашишга лойиқ эмас;
◾️ АҚШ маъмурияти Украина можаросининг асосий сабабларини, жумладан, Киевнинг NATO'га қўшилиши масаласини бартараф этиш зарурлигини тушунмоқда.