Бу ҳақда Reuters маълум қилди.
Суд мажлиси бошида гумонланувчи Тайлер Робинсон ўзини таништирди, бу унинг бутун мажлис давомида айтган ягона гапи бўлди, дея хабар бермоқда агентлик. Кейинги суд мажлиси 29 сентябр куни бўлиб ўтади.
Reuters агентлиги манбаларига кўра, Юта штати прокуратураси Тайлер Робинсонни Чарли Киркни ўлдиришда расман айблади.
"Робинсон, шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатмаларини сохталаштириш ва тергов жараёнига тўсқинлик қилишда ҳам айбланмоқда. Юта штати прокурори унга нисбатан ўлим жазоси тайинланишини талаб қилмоқчи эканини маълум қилди", дея ёзмоқда нашр.