Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Амур вилоятида Ту-95МС ҳалокатга учради: саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Амур вилоятида Ту-95МС ҳалокатга учради: саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди

29 сентябрь куни Россиянинг Амур вилоятида Ту-95МС ракета ташувчи стратегик бомбардировчиси ўқув-машғулот парвози вақтида ҳалокатга учради. Самолёт Красноярово қишлоғи яқинида қулаган.

Дастлаб бортдаги олти нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлгани хабар қилинган. Кейинчалик “Медиазона” текшируви қурбонлар сони саккиз нафар эканини кўрсатди. Уларнинг барчаси стратегик авиацияда хизмат қилган.

Олти киши асосий экипаж таркибида бўлган, яна икки ҳарбий эса текширувчи ёки йўловчи сифатида самолётда бўлган бўлиши мумкин.

Қурбонлар орасида майор Андрей Лобанов, майор Андрей Герасимов ва подполковник Фёдор Павлюков ҳам бор. Украинадаги “Жаллодлар китоби” лойиҳасида улар Украина ҳудудига ракетали зарбаларда иштирок этган ёки уларни ташкил қилган ҳарбийлар сифатида тилга олинган.

Россия Мудофаа вазирлиги самолёт қурол-яроғсиз учганини билдирган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча очиқланмаган.

Киритилди: Бугун 16:06. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!