Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Американинг "бункер бузувчи" бомбаси Эроннинг ҳимояланган ядровий объектларини йўқ қилиши мумкин

Американинг "бункер бузувчи" бомбаси Эроннинг ҳимояланган ядровий объектларини йўқ қилиши мумкин

Агар АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можародаги Исроилга бевосита ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилса, у стратегик қурол — GBU-57 бомбани ишга солиши мумкин. Бу бомба бункерларни йўқ қилиш қобилиятига эга ва Фордода (Теҳроннинг жанубида) ер остида, аниқроғи тоғ ичида жойлашган уранни бойитиш иншоотини йўқ қилишга қодир ягона қурол ҳисобланади.

Бу бункер тоғ ичига 60 метрдан ортиқ чуқурликда жойлашган бўлиб, Исроилда мавжуд бомбалар унга зарар етказа олмайди.

GBU-57/B ёки Massive Ordnance Penetrator (MOP) деб аталувчи бу бомба 13 тонна вазнга эга. У турли материаллар тузилишига қараб бир неча ўн метр бетон ва ер қатламларини тешиб ўтиш қобилиятига эга. Шу боис Трамп бу қуролни Эроннинг ядровий объектларига қарши қўллаши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.

АҚШ ҳарбий жиҳатдан аралашадими-йўқми, бу 48 соат ичида аниқ бўлиши кутилмоқда. Америка ОАВ хабарига кўра, Трамп “G7” саммитида иштирокини муддатидан олдин тўхтатиб, Вашингтонга қайтиб, Миллий хавфсизлик кенгаши билан йиғилиш ўтказган. Оқ уй манбаларининг айтишича, учрашув тахминан 1 соат 20 дақиқа давом этган. Лекин унинг мазмуни ҳозирча ошкор этилмаган.

Киритилди: 13:25 19.06.2025. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!