Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Америкаликлар Исроилни шошилинч тарк этмоқда

Америкаликлар Исроилни шошилинч тарк этмоқда

АҚШ Исроилдан “чиқиб кетишга кўмаклашувчи рейсларни” бошлади, деб хабар берди The Wall Street Journal шанба куни. АҚШ Давлат департаменти вакили маълум қилишича, икки рейс орқали 70 нафар америкалик фуқаролар, уларнинг оила аъзолари ва АҚШда доимий яшовчи шахслар Тел-Авивдан Афинага учирилган.

❕ Давлат департаменти Исроилга 4-даражали саёҳат огоҳлантируви эълон қилди, фуқароларни “қуролли тўқнашув, терроризм ва фуқаролик тартибсизликлари” сабабли у ерга бормасликка чақирди.

Қўшимча маълумот:
АҚШ ҳукумати фуқароларини — айниқса, Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий можаро таҳдиди остидаги ҳудудларда бўлганларни — имкон қадар мустақил тарзда эвакуация қилишга чақирмоқда. Исроилда ёки Ғарбий Соҳилнинг босиб олинган ҳудудларида яшовчи АҚШ фуқаролари ёки доимий яшовчи шахслар ёрдамга муҳтож бўлса, Давлат департаментининг махсус инқироз шаклини тўлдириш орқали мурожаат қилишлари мумкин.

🗣 Бунга қадар АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондаги учта ядро объектига (Фордо, Натанз ва Исфаҳон) уюштирилган “муваффақиятли ҳужум” ҳақида эълон қилган эди.

Шунингдек, якшанба тонгида Эроннинг Теҳрон, Қум, Кошон ва Табриз шаҳарларида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ишга туширилганини маҳаллий ОАВ хабар берди. Тез орада Исфаҳон, Кошон ва Қум шаҳарларида портлашлар эшитилган.

Ҳарбий ҳаракатлар 13-июн куни бошланди, ўшанда Исроил Эрон бўйлаб бир неча ҳарбий ва ядро объектларига авиаҳужумлар берган эди. Бу зарбалар Теҳронни жавоб зарбалари беришга ундади.

Исроил расмийларининг баёнотига кўра, Эроннинг ракета ҳужумлари оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган. Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Исроилнинг ҳужумлари оқибатида 430 киши ҳалок бўлган, 3500 дан ортиқ киши яраланган.

Киритилди: 13:52 22.06.2025. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!