Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида “Нурафшон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М.нинг бошқарувидаги “Mercedes Splinter” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина юк хонасида фуқаро М.М.га тегишли бўлган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 70,8 млн сўмлик 1 938 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотиш учун олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М.нинг бошқарувидаги “ВАЗ 2102” русумли автомашина кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида фуқаро И.Х.га тегишли бўлган умумий баҳоси 58,1 млн сўмлик 1 000 қути “Velo Freezing Perrermint” ва “Velo Freeze” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Нурафшон шаҳрида сотиш учун олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.