Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ажрашиш тўлови 5 баравар ошди: Туркманистонда оилалар қандай қийинчиликка дуч келмокда

Ажрашиш тўлови 5 баравар ошди: Туркманистонда оилалар қандай қийинчиликка дуч келмокда

Туркманистонда ажрашиш тўлови бирданига 5 бараварга қимматлади.

Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганлардан 6000 манат, яъни 3 500 доллардан ортиқ миқдорда давлат божи тўлаши талаб қилинмоқда.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, тахминан олти ой олдин бож миқдори 1200 манат - салкам 706 доллар эди. Фуқароларга божлар қачон оширилгани ҳақида тушунтириш берилмаган.

Туркманистонда иқтисодий қийинчиликлар ва кенг тарқалган ишсизлик шароитида никоҳни бекор қилишга қарор қилган кўплаб фуқаролар 5 баравар қимматлашган давлат божини тўлай олмаяпти.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ажрашишга қарор қилган оилалар сони сезиларли даражада ошган. Аксарият ҳолларда бундай оилалар Туркия ёки Россияда юрган муҳожирлардан таркиб топган.

Киритилди: 19:50 17.02.2025. Ўқилди: 1413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!