Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Агробанк»дан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва хорижий кредит линияларини жалб қилиш истиқболлари

A A A
«Агробанк»дан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва хорижий кредит линияларини жалб қилиш истиқболлари

Кеча, 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Агробанк» АТБ томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда хорижий кредит линияларини жалб этиш борасида олиб борлаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда «Агробанк» АТБ Бош офисининг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

2019 йил учун 3, 9 триллион сўмлик инвестиция кредитлари ажратилди

Матбуот анжуманида банк томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда хорижий кредит линияларни жалб этиш борасида 2019 йилнинг ўтган даврида республикамиз ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларининг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 3, 9 триллион сўм миқдорида инвестиция кредитлари ажратилиб, бугунги кунда инвестиция мақсадлари учун йўнатирилган кредит қўйилмасининг қолдиғи 6, 9 триллион сўмни ташкил қилаётгани таъкидланди.

Хусусан, банк томонидан 2019 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида йўналтирилган 3, 9 триллион сўм миқдоридаги инвестиция кредитларининг 48 фоизи саноатга, 14 фоизи қишлоқ хўжалигига, 5 фоизи ижтимоий таъминот ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқа соҳаларга ҳамда 33 фоизи қурилиш, транспорт-коммуникация тармоқларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

«Агробанк» йирик инвестиция лойиҳаларини нимага сарфлади?

Маълумот ўрнида таъкидлаш зарурки, жорий йил давомида банк томонидан йирик инвестиция лойиҳаларига хусусан, тўқимачилик, тикув-трикотаж саноати йўналишида ҳам кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятидаги «Китоб ип йигирув» АЖнинг қиймати 27 миллион АҚШ долларлик, йилига 38 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 11 минг 200 тонна калава ип ва 10 миллион погонометр ёки 15 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тайёр мато маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаси молиялаштирилди.

Шунингдек, Бухоро вилоятидаги «Вобкент тола кластер»МЧЖнинг қиймати 25 миллион АҚШ долларлик, тўқимачилик кластер фаолиятини ташкил қилиш учун Германиянинг «Тручлер» компаниясининг йилига 9900 тонна ёки 30, 7 миллион АҚШ доллари миқдорида калава ип ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳасига кредит ажратилди.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги «Максим голд текс» МЧЖнинг қиймати 9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги йилига 9300 тонна ёки 15 миллион АҚШ доллари калава ип ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаси молиялаштирилди.

Халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқалари қандай?

Бугунги кунда Агробанк томонидан халқаро молия иститутлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва кредит линия маблағларини жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда Агробанк 12 дан ортиқ хорижий банклар билан вакиллик алоқалари ҳамда 10 дан зиёд халқаро молия институтлари билан кредит линия маблағларини жалб қилиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган.

Хусусан, банк томонидан Германиянинг «Коммерцбанк»и (Commerz Bank AG) «Юникредит банки» (UniCredit Bank AG), «ДЗ банки» (DZ Bank AG) ва «Ландесбанк»лари (LandesBank Berlin AG), Австриянинг «Райфайзен банк»и (Raiffeisen Bank International), Жанубий Кореянинг «КЭБ Хана банк»и (KEB Hana Bank) ҳамда Россиянинг 4 та (Сбербанк, Азия-инвест банк, ВТБ банк, Промсвязбанк) йирик банклари билан ўзаро алоқалар ўрнатилган.

2019 йилда хорижий кредит линияси 3 бараварга ошди!

Агробанк томонидан 2018 йилда хорижий кредит линия маблағларини жалб қилиш бўйича Туркиянинг Зираат банки билан 20 миллион АҚШ долларига ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ доллари, жами 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари жалб қилинган бўлса, 2019 йилнинг 11 ойи давомида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб қилинди ва ушбу маблағлар ҳисобидан 40 тадан ортиқ инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг суверен облигацияларини жойлаштириш ҳисобидан келиб тушган маблағлар ҳисобидан 30 та инвестиция лойиҳаларига 110 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, «Агробанк» жамоаси ҳам юртимиз иқтисодиётини янада тараққий эттириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли ва мижозлар учун қулай бўлган инновацион, интерфаол ва электрон банк хизматларини янада ривожлантириш йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаверади. Бу эса, албатта, қувонарли.

 

Киритилди: 12:58 25.12.2019. Ўқилди: 2849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!