Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Афғонистонда опиум ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди

Афғонистонда опиум ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди

БМТнинг Венадаги гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC)нинг янги ҳисоботига кўра, Афғонистонда 2025 йилдан бери опиум ишлаб чиқариш ҳажми 400 фоизга ошган. 2026 йилда опиум кўкнори экилган майдонлар 43 000 гектарни ташкил этган бўлса, бир йил аввал бу кўрсаткич атиги 10 000 гектарни ташкил этган эди. Етиштирилган маҳсулот ҳажми эса ўтган йилги 300 тоннадан жорий йилда 1 500 тоннагача етди.

2022 йилда Афғонистонда ҳокимиятни қайта эгаллаб олган «Толибон» радикал ҳаракати опиум етиштиришни тақиқлаган эди. Ҳужжатда таъкидланишича, ушбу кескин ўсишга қарамай, ҳозирда кўкнори экилган майдонлар толиблар тақиқига қадар мавжуд бўлган 200 000 гектарлик кўрсаткичга нисбатан ҳали ҳам сезиларли даражада кам.

Шу билан бирга, БМТ бошқармаси ҳисоботида келтирилишича, опиум савдосидаги воситачиларнинг даромадлари 525 миллион еврога етди ва бу кўрсаткич «Толибон» томонидан тақиқ жорий этилишидан олдинги даражага деярли тенглашиб олди.

Киритилди: 15:55 30.10.2026. Ўқилди: 800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!