Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Афғонистон ва Ҳиндистон ўртасидаги музокаралар: Суқутдан сўнг илк расмий ташриф

Афғонистон ва Ҳиндистон ўртасидаги музокаралар: Суқутдан сўнг илк расмий ташриф

2021 йилда «Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, мамлакат халқаро майдондаги дипломатик алоқалардан чекланиб қолган эди. Аммо 2025 йил октябрь ойида бу изоляцияни юмшатишга қаратилган муҳим қадам амалга ошди.

Афғонистоннинг вақтинчалик ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттакий Нью-Деҳлига расмий ташриф билан жўнаб кетди. Бу – «Толибон» ҳокимиятга келганидан сўнг йирик давлатга амалга оширилаётган илк расмий ташриф ҳисобланади. Сафар 9–16 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу ташриф учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши махсус рухсат берган.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Муттакий Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ва бошқа расмийлар билан сиёсий, иқтисодий, савдо ҳамкорлиги ва минтақавий алоқаларни кенгайтириш юзасидан музокаралар олиб боради.

Маълумки, Ҳиндистон 2021 йилда Кобулдаги элчихонасини ёпганди. Аммо 2022 йилдан бошлаб у ерда техник жамоа иш бошлади ва сўнгги вақтларда Деҳли «Толибон» вақтинчалик маъмурияти билан бевосита мулоқотларга кириша бошлади.

2024 йил май ойида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Муттакий билан илк телефон суҳбати ўтказди. Феврал ойида эса вазир Викрам Мисри бошчилигидаги делегация Дубайда толиблар расмийлари билан учрашув ўтказди. Охирги йилларда Кобулга ҳам ҳинд делегациялари ташриф буюриб, расмий музокаралар олиб борган.

2023 йилда Афғонистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо ҳажми 890 миллион долларга етган, бу эса икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик севияси ошганини кўрсатади.

Ушбу ташриф «Толибон» ҳукумати учун халқаро муносабатларда навбатдаги дипломатик очилиш сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 18:03 09.10.2025. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!