Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазири ўринбосари Шир Муҳаммад Аббос Станекзай аёллар ва қизларнинг таълим олишига қўйилган тақиқни олиб ташлашга чақирди. Бу ҳақда Толо янгиликлар портали хабар берди .
Унинг фикрича, давлат олий раҳбари буйруғи билан киритилган тақиқ шариат меъёрларига тўғри келмайди.
“Бугун биз қирқ миллионлик мамлакатнинг 20 миллионига нисбатан адолатсизлик қиляпмиз. Қиёмат куни йиғилганимизда бунинг учун жавоб бермаймизми?” - деди у.
Сиёсатчининг тушунтиришича, расмийлар уларни барча ҳуқуқларидан маҳрум қилган, шунингдек, уларга университетлар, мактаблар ва мадрасалар эшикларини ёпишган.