Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов 65 дақиқа ўйнаган баҳсда "Манчестер Сити" "Байер"га ютқазди (ВИДЕО)

Абдуқодир Ҳусанов 65 дақиқа ўйнаган баҳсда "Манчестер Сити" "Байер"га ютқазди (ВИДЕО)

"Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 5-туридан ўрин олган "Байер"га қарши баҳсда мағлубиятга учради - 0:2. Ўйин Англиядаги "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида немис жамоаси ҳимоячиси Алекс Гримальдо ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Патрик Шик леверкузенликларнинг иккинчи голини урди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва 65 дақиқа ўйнади.

"Байер" очколарини 8тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди. "Манчестер Сити" эса 6-поғонага тушиб кетди - 10 очко.

ЕЧЛ. 5-тур

26 ноябрь, 01:00

Манчестер Сити - Байер - 0:2

Голлар: Гримальдо, 23 (0:1). Шик, 54 (0:2)

Манчестер Сити: Траффорд, Стоунс, Аке, Аит Нури (О`Райли, 46), Ҳусанов (Холанд, 65), Гонсалес, Льюис (Доку, 46), Рейндерс, Савио, Бобб (Фоден, 46), Мармуш (Шерки, 65)

Байер: Флеккен, Баде, Белосян, Куанса, Гарсия, Маза, Гримальдо, Поку, Тилльман, Кофане (Телла, 82), Шик

Огоҳлантиришлар: Гримальдо, 60. Кофане, 78

Киритилди: Бугун 04:14. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!