Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
АҚШ томонидан таклиф этилган тинчлик режасининг дастлабки вариантида Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари сони 600 минг нафаргача бўлиши белгиланган эди.
"Ҳали ечилмай қолаётган яна бир нечта масалалар мавжуд. Улар орасида ҳудудлар масаласи ва Қўшма Штатларнинг хавфсизлик кафолатлари кабилар бор. Буларни Трамп ва Зеленский шахсан муҳокама қилишлари керак бўлади", деб ёзади Financial Times.