Португалия терма жамоаси ва "Ан-Наср"нинг 40 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28'га тенг. Бу ҳақда Whoop компаниясининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунти хабар бермоқда.
"Маълумотлар ёлғон эмас," - деб ёзди португалиялик ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.
Жорий мавсумда Криштиану Роналду клуб ва терма жамоа сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Португалиялик 2023 йилдан бери "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда.