Америкалик расмийлар Fox News’га маълум қилишича, Кариб ҳавзаси давлатларида ҳарбий кучларни ошириш мақсади фақат Николас Мадуро ёки Венесуэлага қарши чора эмас.
Уларга кўра, бу ҳаракатнинг асосий моҳияти — Россия, Хитой ва Эронни Ғарбий яримшардан сиқиб чиқариш. Яъни Вашингтон минтақага таъсир этаётган йирик давлатларни чеклаш ва Карибда геосиёсий мувозанатни ўз тарафига оғдиришни кўзлаяпти.
Шунингдек, канал маьлумотларига кўра, АҚШнинг Венесуэлага қарши ҳужуми тез орада бошланиши мумкин.