Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 қуръасида учинчи саватдан жой олди

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 қуръасида учинчи саватдан жой олди

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръаси саватлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 3-саватдан ўрин олди.

Миллий жамоалар саватларга қуйидагича тақсимланди:

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 қуръасида учинчи саватдан жой олди

1-сават: Канада, Мексика, АҚШ (мезбонлар), Испания, Аргентина, Франция, Англия, Бразилия, Португалия, Нидерландия, Белгия, Германия

2-сават: Хорватия, Марокаш, Колумбия, Уругвай, Швейцария, Япония, Сенегал, Эрон, Жанубий Корея, Эквадор, Австрия, Австралия

3-сават: Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Парагвай, Тунис, Кот-д’Ивуар, Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Африка

4-сават: Иордания, Кабо-Верде, Гана, Кюрасао, Ҳаити, Янги Зеландия, Европа плей-офф жамоалари (A, B, C, D гуруҳи ғолиблари), ФИФА қитъалараро плей-офф босқич 1 ва 2-ғолиблари.

Гуруҳларни шакллантиришда ҳар бир саватдан биттадан жамоа олинади. Шу тариқа, 4 та жамоадан иборат 12 та гуруҳ юзага келади. Демак, 3-саватдан жой олган Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Парагвай, Тунис, Кот-д’Ивуар, Қатар, Саудия Арабистони ва ЖАР гуруҳ босқичида Ўзбекистонга рақиб бўлмайди. Шунингдек, битта конфедерациядаги жамоалар гуруҳ босқичида бир-бирига дуч келмайди. Фақат УЕФА бундан мустасно, чунки иштирокчилар сони 12 тадан кўп.

Гуруҳда 1- ва 2- ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган жамоаларнинг энг яхши кўрсаткичга эга 8 таси плей-оффга чиқади.

Қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган «The Kennedy Center» мажмуасида ўтказилади. Тадбирда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.

ЖЧ-2026 баҳслари 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:42 25.11.2025. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!