Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина ва Россия вакиллари Абу-Дабида режадан ташқари бевосита музокараларни бошлади

Украина ва Россия вакиллари Абу-Дабида режадан ташқари бевосита музокараларни бошлади

Ахios нашрининг хабар беришича, Украина делегациясига Бош разведка бошқармаси раҳбари Буданов бошчилик қилмоқда.

Россия томонидан эса Ташқи разведка хизмати раҳбари Наришкин ва Бош штаб бош бошқармаси бошлиғи Костюков иштирок этмоқда.

Нашрда қайд этилишича, дастлабки учрашувнинг аниқ кун тартиби ошкор қилинмаган, икки мамлакат ҳарбий разведкалари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот ташаббусининг ўзи эса америкалик амалдорнинг тўсатдан ташрифи оқибати бўлган.

Аввалроқ, Украина АҚШнинг янги версиядаги тинчлик режасини қабул қилишга рози бўлгани, бироқ айрим тафсилотлар ҳали келишилиши кераклиги хабар қилинганди.

Киритилди: 22:32 25.11.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!