Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг Россия клубига трансфери барбод бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг Россия клубига трансфери барбод бўлди

Журналист Александр Троицкий "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг "Крилья Советов"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ойдинлик киритди.

У ўзининг телеграмдаги каналида қуйидагича хабар ёзди:

«Крилья Советов» бош мураббийи Магомед Адиев билан гаплашдим. Мураббий Сергеев ҳақида қуйидаги фикрларни айтди:

"Биз Сергеев номзодини кўриб чиққан эдик. Ҳатто шахсан ўзим Игорь билан суҳбатлашганман. Лекин ўйлашимча, Игорь "Крилья"га келмайди. Унинг режалари бироз бошқача. Айтайлик, айрим жиҳатларда фикрларимиз мос келмади.

Игорь жуда малакали футболчи. Шунинг учун, албатта, бизда қизиқиш бўлган. Албатта, Игорга яхши ва узоқ давом этадиган карьера тилайман, жаҳон чемпиониатида ўзини кўрсата олсин. Биз уни ва Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаймиз".

Киритилди: 22:47 25.11.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!