Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Абдулла Арипов, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа бир қатор расмийлар юртимиз мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этди

A A A
Абдулла Арипов, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа бир қатор расмийлар юртимиз мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этди

Бир неча дақиқа аввал “Ҳумо арена”да мамлакатимиз илк бор мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов маросимнинг расмий меҳмонлари сифатида иштирок этишди.

Маросимга Халқаро дзюдо федерациясининг байроғини 3 карра Олимпия ўйинлари совриндори, 2 карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров келтирди. Жараён махсус видеоролик орқали арена марказидаги мониторда намойиш этилди.

Маросим расмий қисмида Мариус Визер жаҳон чемпионати муносабати билан дзюдо оиласига табрик йўллади. Шундан сўнг Абдулла Арипов нутқ сўзлаб, мусобақа меҳмонларини қутлади ва юртимизда муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди. Абдулла Нигматович мусобақани расман очиқ деб эълон қилгач тадбир байрамона куй-қўшиқлар билан давом этди.

Киритилди: 18:40 09.10.2022. Ўқилди: 4016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!