2 март куни эълон қилинган хабарда қайд этилишича, элчи мамлакат президенти Мириам Спитери Дебонога ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Тадбир давомида ташкил этилган учрашув давомида Малта раҳбари икки давлатнинг географик узоқлигига қарамай, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи ўзаро боғлиқ манфаат ва мақсадлар борлигини қайд этиб ўтган.
Икки давлатнинг халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги номзодлари ва ташаббусларини ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари 2024 йил сентябрь ойида Нью Йоркда БМТ Бош ассамблеяси йиғилишидаги иштироки доирасида илк бор учрашув ўтказган эди. 2025 йилнинг январида Кармело Ингуанез Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси этиб тайинланганди.