"АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги демократлар гуруҳи президент Доналд Трамп маъмуриятидан тадбиркор Илон Маскнинг 30 майгача истеъфога чиқишини талаб қилган мувофиқлаштирилган кампанияни бошлади", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.
Демократлар Маск айнан “махсус давлат хизматчиси” мақомида фаолият юритаётганига эътибор қаратишган. Қонунга кўра, бундай лавозимдаги шахс йилига 130 кундан ортиқ ишлай олмайди.
"Биз сизнинг маъмуриятингиздан зудлик билан жамоатчиликка Маскнинг истеъфога чиқиши ва қонунга мувофиқ 30 майгача қарор қабул қилиш ваколатларидан воз кечишини билдирган аниқ баёнот беришингизни талаб қиламиз", дейилади 77 нафар демократ конгрессмен томонидан Трампга йўлланган мактубда.
Мурожаат муаллифлари, шунингдек, Маск йил давомида Теsla ва SpaceX каби компаниялари фаолиятида иштирок этишдан воз кечмаса, махсус давлат хизматчиси сифатида лавозимига қайтишига йўл қўймасликларини билдиришди.
"Биз Республикачилар партиясига жамоатчилик босими 30 майгача фақат кучайиб боришини аниқ тушунтирдик", — деди Техас штатидан сайланган демократ Грегори Казар Ахios билан суҳбатда. Унинг айтишича, демократлар Маскнинг истеъфосига эришиш учун “барча ҳуқуқий ва сиёсий воситалар”, шунингдек “жамоатчилик босимининг тўлиқ кучи”га эга.