Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

71 ёшли туркиялик аёл график дизайн бўйича диплом олди

71 ёшли туркиялик аёл график дизайн бўйича диплом олди

Туркиялик уй бекаси Сельма Шахин график дизайн курсларини икки йил давомида ўрганиб, муваффақиятли тамомлади. Унинг айтишича, кўпчилик унга бу ёшда уйда ўтиришни маслаҳат берган, бироқ у таълим олишидан ва фақат компьютерни эмас, балки амалий дастурларни ҳам ўзлаштирганидан жуда мамнун.

Сельманинг икки қизи ва тўрт нафар набираси бор. Вақтида у оиладаги молиявий қийинчиликлар туфайли мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлган. Унинг курсдошлари эса улуғ ёшдаги ҳамкурсларини илҳом манбаи сифатида қабул қилишмоқда.

Киритилди: 14:53 20.06.2025. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!